СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Проблемное обучение

Категория: Прочее

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Проблемное обучение»

МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ОРҚАЛИ ТАЛАБАНИНГ ИЛМИЙ-ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Бугунги кунда муаммоли таълим тушунча­си остида ўқув жараёнида ўқитувчи то­монидан вужудга келтирилувчи муаммоли ма­салаларга ечимни топиши ва ўқувчининг фаол ижодий меҳнати тушунилади. Муаммоли вази­ятларни ечимини топиш талабаларда мустақил фикр юритиш, иш жараёнида вужудга келувчи турли муаммоларни ечимини тезда топиш қо­билиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам фан-техника тез ривожланаётган ва билимла­римиз тез ўзгараётган бир даврда муаммоли таълим масаласи долзарб бўлиб бормокда.

Касбий тайёргарлик жараёнида талабалар­ни айнан муаммоларни ҳал этишга, масаланинг ечимини мустақил топишга ўргатиш долзарб масала эканини биламиз. Чунки, бугунги кунда фан-техника тараққиёти жадал суръатлар би­лан ривожланиб борар экан мавжуд билимла­римиз тез-тез янгиланиб боради. Бу ҳолат биз­дан фақат фундаментал билимларни тушуниб ўрганишни эмас, балки фикрлаш рефлексини ривожлантиришни ҳам талаб этади. Муаммоли таълим тизими айнан ана шу фикрлаш рефлек­сини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ақлий фаолиятни фаоллаштиради. Маълумки ақлнинг уч тури ажратилади:

1. Концептуал ақл – ҳодисаларнинг мантиқий, математик, лингвистик масалаларини яхши ҳал қилиш имконини туғдиради.

2. Эстетик ақл – ҳодисаларнинг шаклини би­лишга интилиш, лекин ҳар доим ҳам уларнинг сабаблари билан қизиқмаслик .

3. Ижтимоий ақл (социал ) –асосий диққат шахслараро муносабатларда жамланган бўла­ди, шунингдек инсон тақдири, мақсадлар ва қадриятлар билан боғлиқ қарорларни қабул қи­лишда алоҳида ўрин эгаллайди.

Муаммоли таълим хам ана шу ақлнинг қай бирини ривожлантиришга қаратиганлиги билан бир–биридан фарқ қилиши мумкин. Лекин таъ­лим жараёнида биз кўпинча концептуал ақлни ривожлантиришга интиламиз. Бу борада кўплаб педагогик технологиялар ишлаб чиқилган, аммо ижтимоий ақлни ривожлантиришга жуда кам эъ­тибор каратилади. Агар ижтимоий ақл жамият­ни ривожида жуда катта аҳамият касб этишини эсласак, бу кечириб бўлмас камчилик эканини англаб етамиз.

Муаммоли таълим методи фаол ўқитиш метод­ларидан бири бўлиб, ўзининг юксак кўрсаткичи билан бошқаларидан ажралиб туради. Муаммо­ли вазият ўз ичига қуйидаги муҳим томонларни қамраб олиши мумкин, гоҳо уларни босқичлар деб юритиш қабул қилинган. Биринчидан, муаммо қўйилишини инсон тушуниб етиши, яъни топши­риқ ифодаланишини англаши, иккинчидан, муам­мони ҳал этишга ёрдам берувчи восита, усул, йўл, ақлий ҳаракатларни шахснинг ўзи излаб топиши ва уларни маълум тизимга солиш,учинчидан, ин­сон муаммони ҳал этиш учун сараланган усуллар­ни аввалги усуллардан ажратиш, яъни уларнинг салбий томонларини олиб ташлаш, тўртинчидан, ўқувчи муаммо ечимининг тўғрилигига ишонч ҳо­сил қилиши учун танқидий нуқтаи назардан тек­шириб чиқиши кабилар.

Муаммоли, вазият мана бундай шартларга риоя қилинган тақдирдагина ижобий натижалар беради. Биринчидан, муаммоли вазиятни одам­ларнинг ёш хусусияти, ахборотларни эгаллаш ва ўзлаштириш даражаси, индивидуал хусуси­ятлари ва қобилиятини ҳисобга олган тақдир­дагина вужудга келтириш мумкин. Муаммоли вазият уларнинг кучига, иқтидорига мос қилиб яратилиши лозим, аммо ўта содда ёки ўта му­раккаб бўлмаслиги жоиз. Иккинчидан, танлан­ган муаммо қандайдир ташқи турткига, яъни муайян йўлланмага, кўрсатмага таянмаслиги шарт. Учинчидан, муаммони ҳал қилиш йўлини, усулини вазиятни тушунган ҳолда кишиларнинг ўзлари мустакил топа билишлари ва қўллашла­ри керак. Тўртинчидан, қўйилган муаммони қан­дай тартибда ҳал қилиш зарурлиги яъни воқе­ликнинг айрим хусусиятларини ёритиш муаммо тарзида бўлиши мақбул. Бешинчидан, муаммо­ни «ижодий» ҳал қилиш имконияти яратилган бўлиши шарт, бунда берилган матндан ташқа­ри, айрим ижодий тўлдиришлар, қўшимчалар билан уни бойитиш ечимини қидириш вазифа­сини қўйиш мақсадга мувофиқдир. Муаммоли ўқитиш жараёни ўқувчилар ёки та­лабалар олдида муаммоли вазият яратиш, ўқув­чи билан ўқитувчи ҳамкорлиги, ўқитувчининг умумий раҳбарлигида, талабаларнинг мустақил фаолиятини амалга ошириш натижасида маз­кур вазиятни аниқлаш, тан олиш, ечимини қиди­риш ва ҳал қилиш учун воситалар танлашда ўз ифодасини топади.

Муаммоли вазият субъект билан обьектнинг ўзаи таъсир этишини ифодалаб, субъектга ма­сала (топшириқ)ни ҳал қилишни, то шу давргача унга номаълум бўлган билимларни ва ақлий фа­олият усулларини аниқлашни талаб қиладиган психик ҳолат сифатида гавдаланади. Муаммо­ли вазиятнинг тузилиши инсоннинг интеллекту­ал фаолиятини муайян мақсадга йўналтирувчи билиш эҳтиёжидан, оқибат натижасида эгаллаш зарур бўлган номаълум билимлар, ақлий ҳара­кат воситалари ва усулларидан ҳамда имконият тарздаги психик қўзғатувчилардан иборатдир.

Муаммоли вазиятда янгиликни англаб етмас­лик, уни ечиш зарур бўлган фаолиятни амалга оширишни уддасидан чиқмаслик, мазкур ҳо­латда ечилиши шарт ҳисобланган фаолиятга ва шарт-шароитларга тааллуқли номаълумлик, қўйилган масалани фикр юритиш операцияла­ри ёрдами билан эгаллаш жараёнлари иштирок этади. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва уни ҳал қилиш учун унда изланадиган но­маълумлик, янгилик, ноаниқлик, изланувчида эса қидириб топиш имконияти, шунингдек янги билимларни ўзлаштиришга нисбатан эҳтиёж мавжуд бўлиши зарур.

Демак, муаммоли топшириқлар талабалар­нинг мустақил билим олишларини кучайтиради.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Йўлдошев Ж., Ҳасанов С. Педагогик технологиялар. Ўқув қўлланма. – Т.:, “Иқтисод-молия”, 2009.

2. Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш. – Т. Иқтисод, 2009