”Миллий урф одатлар –миллат ғурури”
Адабий-бадиий кеча
1. Ассалом Навоий,ғазал султони,
Етибдур суҳбатингиз олмоқ маҳали.
Сизла дидорлашмоқ сўз истак эди,
Муборак ёшингиз бир имкон берди.
2.Ассалому алайкум азиз устозлар,илму-фан гулшанининг боғбонлари!
1.Ассалому алайкум азиз тенгдошлар,жажжи ука сингиллар!
2. Бугун буюк бобокалонимз,ғазал мулкининг султони, доноларнинг доноси,Алишер Навоий бобомизнинг 575йиллигига бағишланган”Миллий урф одатлар –миллат ғурури”мавзусидаги кечамизга хуш келибсизлар!
1. 9-февраль.Бу кун барча тараққийпарвар мамлакатларда ўзгача шукуҳ,ўзгача файз,ўзгача қувонч билан ўтадиган кун.Бундан 575 йил муқаддам ҳазрати Алишер Навоий дунёга келган эди.Орадан беш асрдан кўпроқ вақт ўтибдики,бу табаррук ном тиллардан тушмай,ҳамон аҳли адаб дилидан чуқур жой олиб келмоқда.
2. Жаҳонки,муқаддас нени кўрибди,
Барига онасан,эй қодир ҳает.
Асрлар қаъридан,боқиб турибди,
Нурли бу юзларга,нуроний бир зот.
Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,
Халқим таъзим этсанг арзигай тамом.
Унинг номи билан,бирга битилган
Дунё дафтарига,ўзбек деган ном.
1. Ўзбек халқининг урф-одатлари асрлар бўйи ўзбеклар миллатининг ташкил топишида иштирок этган барча қабилалар ва элатларнинг маданий малакалари ва анъаналарининг уйғунлашувидаги мураккаб жараёнлар оқибатида таркиб топган. Урф-одатларнинг кўпчилиги оилавий ҳаётга оид бўлиб, боланинг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ бўлади. Кўпинча улар ислом урф-одатларининг сеҳргарлик амалиёти билан боғлиқ бўлган ундан ҳам қадимийроқ шаклларга узвий кириб кетишини намоён этади. Ислом қабул қилинганидан бери кўпгина оилавий-маиший урф-одатлар унинг таъсирида ўзгарган, ўзбекларнинг ҳаётига мусулмон диний маросимлари кириб келган. Урф-одат – кишиларнинг турмушига сингиб кетган. Маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари, кўникмасидир. Масалан, кичикларнинг катталарга салом бериши, уй-ҳовлини тартибга келтириб қўйиш, меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, байрам арафасида кекса, қариялар, касал, ожиз, қийналган кишилар ҳолидан хабар олиш ,қўни-қўшниларнинг бирор ишига ёрдам бериш, ҳашарга бориш кабилар ўзбек халқига хос яхши одатлар ҳисобланади. . Тараққиёт, замон талабига жавоб берган урф-одат янада кучайиб замонга қараб ривожланиб бормоқда. “Янги урф-одат ва анъаналар” ҳаётимизга янада равонлик олиб киради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида, замон ўзгариши билан кейинги даврда ҳаётимизга туғилган чақалоқларнинг ота-оналарига гувоҳнома ёки вояга етган ёшларга паспорт топшириш, ўқув юрти битирувчиларини тантанали равишда меҳнат жамоасига қабул қилиш, авлодлар учрашуви, Олтин ва Кумуш тўйлар, тантанали нафақага кузатиш тадбирлари кабилар кириб келган эди. Ҳозирга келиб, улар “анъанавий тадбир” урф-одатларимизга айланиб бормоқда.
01.Хозир эътиборингизга 5-“А”синфи томонидан тайёрлаб келган ўзбек миллий урф одатлари, яъний тўй маросимлари ҳақидаги маълумотларни тинглаймиз.
Урф-одатларимизга айланиб қолган чақалоқни бешикка солиш каби урфларимиз мавжуд. Урфларимизга айланиб қолган бешик тўйини ёритар эканмиз, бешик тўйи қадим замонлардан ҳар бир оилада ўтказилиб келингани туфайли, бу маросим халқ маданий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган.Бешик тўйи – чақалоқни биринчи марта бешикка солиш билан боғлиқ бўлиб, нишонланадиган маросимли байрамдир. Бу энг қакдимги,энг кенг тарқалган маросимлардан бири. Одатда бу тўй чақалоқ туғилишининг 7-, 9-, 11- куни ўтказилади. Бешик ва чақалоқ учун барча зарур андомлар чақалоқ онасининг қариндошлари томонидан берилади. Дастурхонга нон, ширинликлар ва ўйинчоқлар ўраб берилади. Чақалоқнинг ота-онасига, унинг бобо-бувиларига совғалар тайёрланади. Бой безатилган бешик, карнай-сурнай ва ноғора садолари остида чақалоқнинг ота-онаси уйига жўнатилади. Анъанага кўра олиб келинган бешикни аввал чақалоқнинг бобоси ўнг елкасига қўяди, кейин ўғлининг ўнг елкасига узатади, у эса бешикни чақалоқнинг онасига беради,кейин кампирларнинг иштирокида болани йўргаклаш ва бешикка солиш маросими ўтказилади. Маросим охирида меҳмонлар болани кўриш учун олдига кирадилар, унга совғаларни беради ва бешикнинг устига парварда ёки қанд сепадилар.
Хатна қилиш тўйи яъний (суннат тўйи) – ислом томонидан муқаддас деб эъзозланган яна бир қадимий ўзбек одатидир. Бу маросим ўғил болалар учун 3, 5, 7, 9 ёшга кирганда, камдан-кам ҳолларда 11-12 ёшда ўтказилади. Ўғил боланинг туғилган пайтидан бошлаб унинг ота-онаси аста-секинлик билан керакли нарсаларнинг ҳаммасини сотиб олиб, суннат тўйига тайёргарликни бошлайдилар.. Қариндошлар ва қўшнилар кўрпаларни тикишда, тўй совғаларини тайёрлашда ёрдам берадилар. Буларнинг ҳаммаси кўп болали оналарга топширилади. Тўйдан аввал маҳаллада яшовчи оқсоқоллар, масжиднинг имоми ва қариндошларнинг ҳузурида Қуръон ўқилади. Дастурхон ёзилади. Шундан кейин Қуръондан суралар ўқилади ва оқсоқоллар ўғил болага дуо ўқийдилар. Шундан сўнг катта «тўй» бошланади. «Тўй» дан аввал болага қўшнилар, оқсоқоллар, қариндошларнинг олдида совғаларни, зар тикилган кийимларни кийдиришади. Ўтмишда тойчоқни совға қилиш расм бўлган эди, болани эндиликда у жангчи бўлганлигини билдириб, унга болани ўтқазар эдилар. Ҳамма ўғил болани табриклаб, унга пул ва ширинликлар сепади. Анъанага кўра ошдан кейин кечқурун ҳовлида катта гулхан ёқилади ва одамлар гулхан атрофида ўйнайдилар, турли ўйинларни уюштирадилар. Эртасига байрам давом этади.
Яна бир урф одатларимиздан бири лапар айтиш.Лапар хар хил байрамларда,қиз узатганда,авваллари момоларимиз кашта тикаетганларида айтишган.хозир эътиборингизга узбек халқ лапарларидан намуналар айтиб утамиз.
03,Бошловчи. Ўзбек миллий таомлари дунё таомлари орасида энг ширин.хилма хил таомлардандир. Ўзбек миллий таомларидан жуда кўпчилиги шарқда ҳам, Ғарбда ҳам машҳурлигини инобатга олиб,миллий таомларни тайёрлаш,дастурхонга тортиш ҳақидаги малумотларни айтиш учун навбатни 5-«Б»-«Г» синфларига берсак.
02.Бошловчи.Кийиниш ҳар бир халқнинг қадим замонлардан буён яшаб келаётган минтақаси,шарт-шароити,турмуш тарзи,удуми,урф-одатлари,табиати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб,унинг маънавий баркамоллиги, миллий маданиятини белгилайди.
Ҳозир 5- В синф томонидан тайёрлаб келган ўзбек миллий кийимлари ҳақидаги маълумотни тинглаймиз.
Ҳар бир халқнинг ўз миллий урф одатлари ,ананалари бўлгани каби ўзбек халқининг хам минглаб асрларга мансуб миллий урф одатлари бор.Биз эса айни дамда миллий матоларимиз тўғрисида маълумот беришни лозим деб топдик. Маҳаллий халқлар кийимларининг ўзига хослиги азалдан иқлимий, маиший шароитлар ва уруғ-қабила анъаналари билан белгиланган. ХIХ асрдаёқ кийим (тўнлар, кўйлаклар, яктаклар) архаик хусусиятларга эга : кенг, бутунлигича бичилган, узун кийим бўш тушиб туриб, инсон танасининг шаклларини яшириб туради. Кийим бир тариқа тикилган: эркаклар, аёллар, болаларнинг кийимлари, ёзги ва қишки кийимлар шакли ва бичилиши, тикилиши ўхшаш бўлади.
Ўзбек халқининг миллий либоси Хон атлас.
Миллий матолар жилоси ўзбек миллий матолари тарихи қадим даврларга бориб тақалади.Бунга атлас.адрас.беқасам каби бир биридан бежирим.сержило матолар киради.
Атлас сўзи араб тилидан таржима қилганда текис.силлиқ деган маънони англатади.У танда ипи ҳамда арқоқ ипи ва табиийипкдан тўқиладиган силлиқ мато ҳисобланади.эътиборлиси.барча ранглар табиий усулда.бўёқ берувчи гиёҳлардантайёрланади.Шу боис улар ўз сифатини йўқотмайди.ранглар қоришиб кетмайди. Атласдан аёллар либослари.кўрпа-кўрпачалар.эркаклар қийиғи(белбоғи)ва бошқа буюмлар тикилади.Атлас ва адраснинг ўнлаб турлари учрайди.Улар:Марғилон.наврўз.Расадхона.Бибихоним.Киприк.Қиролича.Панжа.Келинчак.Қора атлас.Барги карам.Шахмат.Қора кўзим кабилардир.
Ҳон Атласнинг яратилиши ҳақида бир неча ривоятлар бор.
Бир куни Марғилон хони ўзбек ҳунармандларини чақириб менинг номимга атаб бир мато яратинглар деб буюрибди.Ҳунармандлар хоннинг хонадонидан чиқаётиб ҳовузга товланиб тушиб турган камалакнинг шуъласини кўриб қолади.Улар мана шу камалакнинг еттита шуъласидан (рангидан) таъсирланиб ,етти тепкилик тўқув асбобида тўқилган матога камалак рангларини туширишади.Шундай қилиб хоннинг буйруғи билан яратилган матога Хон атлас деб ном бериган.
Анъанавий миллий эркак кийими белбоғ билан боғланади, қавилган иссиқ тўн – чопон, дўппи номли бош кийими ва нафис чармдан тикилган этикдан иборат .Ўзбек халқининг миллий кийимларининг асосий бир қисми белбоғ бўлиб.йигитлар.кишилар.қарилар кўйлак устидан.яктак устидан.тўн устидан боғлаб юришади.Белбоғнинг турлари:Беқасам белбоғ.Атлас белбоғ.оддий белбоғлардир.
Эркаклар тўғри бичилган яктаклар, остки ва устки чопонларни кияди. Чопон енгил ёки иссиқ, пахта қўшиб қавилган бўлиши мумкин . Чопон ёнидан юриш ва ерда ўтиши осон бўлиши учун кесиклар бор . Чопон одатда белбоғ - қийиқча рўмоллари билан боғланади. Байрамона миллий кийим ҳар кунгидан фойдаланган матоларнинг гўзаллиги ва нафислиги, безаклари ва кашталари кабилар билан ажралиб туради . Аёлларнинг миллий кийими чопон, тўғри бичилган ва хонатласдан тикилган қулай кўйлакдан, пасти торайиб борадиган кенг юпқа иштон – лозимдан иборат. Аёлнинг бош кийими учта асосий қисмидан таркиб топган: қалпоқча, рўмол ва каллапўш. байрамона аёл кийими тикилган матоларининг нафислиги ва чиройлилиги билан ажралиб туради. Умумий хусусиятлари билан бирга ҳар бир туман ёки қабиладаги кийимлар ишлатиладиган матоси, бичиш шакли ва усули ва шу кабилардан иборат бўлган фарқли хусусиятларига эга .
Ўзбек қамалий санъатининг энг оммавий ва ҳамма ерда тарқалган турларидан бири ҳар доим дўппи – адрасли, қаттиқ ёки юмшоқ қалпоқча бўлган . Дўппи ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми бўлиб, ўзбек халқининг ҳаёти ва анъаналарига чуқур кириб борган. Дўппи (туркча тепа сўзидан) нафақат ўзбеклар, балки бошқа Марказий Осиё халқларининг ҳам миллий бош кийимидир. Дўппилар турларига қараб ажратилган: эркаклар, аёллар, болалар учун, қарилар учун турлари. Кекса аёллар бу бош кийимни киймайдилар. Болаларнинг дўппилари (кулоҳча, қалпоқча, дўппи, каллапўш) матоларининг турли-туманлиги ва ранг-баранглиги билан, попук ва шарчаларининг катталиги, кашталари, зарлари ва туморларининг кўплиги билан фарқланади. Ўзбек дўппиларининг энг кўп тарқалган шакллари озгина конуссимон каби тўрт қиррали дўппилардир. Дўппилар бикки ёки ундан ортиқ мато қатламларидан тикилиб, ипак ёки одиий иплар билан қавилиб, мустаҳкамланади. Тайёр дўппи устидан ипак, зар ёки кумуш ип билан кашта тикилади. Дўппи тикиш санъатини аввалдан аёллар ўрганган. Дўппилардаги энг кўп учрайдиган нақшларга гул нақшлари, ҳаёт ва унумдорлик рамзи бўлган бодом нақши киради. Дўппиларнингнақшида сақловчи восита деб ҳисобланган илон изи нақши ҳам тез-тез тикилар эди..Узбекларда чуст дўппилари энг кўп учрайди. Чуст дўппиларининг энг тарқалган тури қора матодаги тўрт дона қалампир шаклидаги оқ нақш билан тикилган бўлиб, пастги қатор жойлашган гумбазчалар билан ўралган. Дўппининг учта тури мавжуд – думалоқ, тўрт қиррали думалоқ дўппилар ва чўзинчоқ қалпоқча.
Дўппиларда энг кўп тарқалган нақшлар қалампирнусха дўппи (поклик ва барча фоний нарсалардан воз кечиш рамзи), хоч, патлар, булбул, қуш нақшлари (олий донолик рамзи), атиргул шохи (тинчлик ва гўзаллик рамзи), муқаддас араб ёзувлари ва бошқалар учрайди. | |
 |  |
03,Бошловчи. Ҳар қандай ўзбекнинг яхши кунини, тўю маракаларини чолғу асбобларсиз,санъатсиз тасаввур этиш мумкин эмас.Шундай экан эътиборингизга 5-Д синф ўқувчилари томонидан тайёрлаган ўзбек миллий чолғу асбоблари ҳакидаги маълумотларини ҳавола этишади.
Бугунги кечамиз юқорида айтганимиздек ўзбек миллатининг фахри бўлган А.Навоийнинг 575 йиллигига бағишланмоқда.Томошабин ўқувчиларимиздан Навоий ижодидан ёки Навоийга аталган шеърларингиз бўлса марҳамат.
Кечамизнинг сўнгида ўқувчиларимиз ота оналари билан тайёрлаб келган рақсни томоша қилсак.”Лазги”рақсида Абдураимовалар оиласи.
Эндиги сўз навбатини мактабимз директори Одил акага,ўқув ишлар бўйича директор ўринбосори Жаннат опаларга берсак.
Шу билан Алишер Навоий бобомизнинг 575йиллигига бағишланган”Миллий урф одатлар –миллат ғурури”мавзусидаги кечамиз ниҳоясига етди.Кечамиздан озгина бўлса ҳам бирор нарса ўрганган бўлсангиз,бизлар жуда хурсандмиз,хайр соғ омон бўлинг.