Просмотр содержимого документа
«Тесты по физике»
Қашқадарё вилояти Муборак тумани халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактаби физика фани ўқитувчиси Собиров Шоҳжаҳон Очил ўғлига
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 3 йил.
Собиров Шоҳжаҳон Очил ўғли 2015-2019 йиллар Буҳоро давлат университетига “физика-математика” факултетининг “физика” таълим йўналишини “гранд” асосида имтиёзли диплом билан тамомлаган.
2019-йилдан бошлаб Муборак туман Халқ Таълими Бўлимига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактабига йўлланма билан келиб, шу даргоҳда физика фани ўқитувчиси лавозимида иш фаолиятини бошлаган. Собироб Шоҳжаҳон янги-янги изланишлар сари интила бошлади. Олийгоҳда олган билимларини мустахкамлаш билан бирга ўқувчиларга ўргата бошлади. Қўшимча дарслар ташкил этишда мактаб рахбарияти яқиндан ёрдам берди. Мактаб ўқувчиларида фанга бўлган қизишларини орттириш мақсадида, улар учун турли тўгараклар ташкил қилди. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида “Ёш физиклар” тўгараги ташкил қилди. Физика фанига бўлган қизиқиш орта боргани сари фан олимпиадалари ва турли танловларда ўқувчилар билан иштирок эта бошлади. Меҳнатлари самараси бўй кўрсатди.
2019-йил физика фанидан 9-синфлар ўртасида ўтказилган олимпиадада Нилуфар Уралова туманда 3-ўринни эгаллаб танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2020-йил ТИҚХММИ Қарши филиали хузуридаги академик лицей томонидан ўтказилган “Ан-Насафий издошлари” онлайн олимпиадада ҳам Нилуфар Уралова фахрли ўринни эгаллади. 2020-йил 10-синфлар ўртасида ўтказилган онлайн фан олимпиадасида Туева Нилуфар республикада 1-ўринни эгаллаб нафақат туман балки вилоятимиз шаънини хам ҳимоя қилди.
Ёш устознинг шогирдларидан 2019-2020 ўқув йилида 5 нафари ОТМ га қабул қилинди. Уларнинг 3 нафари “гранд” асосида, 2 нафари эса “шартнома” асосида талабалик бахтига мушарраф бўлишди.
Собиров Шоҳжаҳон 2019-2020 ўқув йилида ўқитувчилар ўртасида бўлиб ўтган “Фан фидоийси-2020” кўрик-танловида қатнашиб, туманда тўртта босқичда ҳам фахрли ўринларни эгаллашга эришди. Вилоятда “Энг яхши дарс ишланма” номинацияси бўйича 1-ўринни, “Энг яхши видео дарс” номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллади. Яратган дарс ишланмалари ва видео дарслари вилоят миқёсида оммалаштирилди. Оммавий ахборот воситаларида бир қатор чиқишлар билан қатнашади. Илмий журналларга ва газеталарга мақолалари чоп этиб келади. Навқирон газетасида “Виртуал воситаларнинг салбий таьсири” мақоласи ёшлар орасида долзарб муаммо ҳисобланади.
2020-йил кимё, биология, математика ва физика фан ўқитувчилари ўртасида республика миқёсида ўтказилган “Энг яхши назорат материаллари” кўрик-танловида 2-ўринни егаллаб, вазирликнинг диплом ва қимматбахо эсталик совғасини қўлга киритди.
Иш фаолияти давомида 10 дан ортиқ видео дарслар, 20 дан ортиқ дарс ишланмалар ва 10 дан ортиқ илмий мақолалар яратган. Халқаро PISA тадқиқоти бўйича ва масофадан туриб ўқувчилар билимини назорат қилиш бўйича ўқитувчиларга ZOOM дастурида вебинарлар ўтказган. Масофадан туриб ўқувчилар билимини назорат қилиш мақсадида 8 ва 9-синфлар учун тестлар тузиб google платформасига юклаган. Вариатив синфлар учун махсус дарсликдан ташқари қўшимча адабиётлар яратган, ҳозирда нaшр қилиш арафасида. “Онлине дарс” дастурига кўмак бериш мақсадида ҳозирда синфлар кесимида, барча мавзуларга дарс тақдимотлар тайёрлаш лойиҳаси устида ҳам иш олиб бормоқда. “Устоз-2020” танловида қатнашиб, республикадаги касбдошлари билан беллашиб, ўз билмимни синаб кўрди ва тажриба орттирди.
Дарҳақиқат бугун мамлакатимизда ўқитувчиларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, яратилаётган шароитлар унинг орзуларини рўёбга чиқармоқда. Жорий йилда давлат гранти асосида магистратурага ўқишга кирди. 2021-йил “Устоз-2020” танловида қатнашиб, республикадаги касбдошлари билан беллашиб, ўз билмимни синаб кўрмоқчи.
Мактаб маъмуриятининг Собиров Шоҳжаҳондан умиди катта. Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шароит ва ҳайрихохликка жавобан, келажакда касбининг фидоийси бўлиб етишишига ишонч билдирамиз.
2021.03.03
Мактаб директори : Н.Х.Насимова