СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Узбек тили 2-класс

Нажмите, чтобы узнать подробности

туз хакида эртак

Просмотр содержимого документа
«Узбек тили 2-класс»

Мавзу: «Туз ҳақида эртак»

(Шеър)

Мақсад

Кутилган натижа

1. Туз ҳақида тушунчага эгалар. Тузнинг хусусияти ҳақида биладилар. Шеърнинг мазмунини айта оладилар.

2. Шар ўқишни ўрганадилар. Ўз фикрларини эркин айта олишади.

3. Қиролнинг яхши ёмон томонларини ўрганадилар.

Юқоридаги мақсадлар ишга ошади, агарда:

Шеърни ифодали ўқий олса, ўз фикри билан мазмунини айта олса;

Мавзуни ҳаётга боғлай олса, гуруҳдаги ўртоқлари билан яхши муомалада бўлса;

Шеърдаги образларга аниқ хислатларни қўя олса;

Дарс типи: янги материални ифодали тўғри ўқиш, аралаш дарс.

Дарс жиҳози: Ўқиш китоби дарслиги, ишчи қоғозлар, компьютер, тест саволлари, тарқатма материаллар.

Қўйилган талаблар: гуруҳларга бўлиниб мазмунини эркин айтиб бериш.

Дарснинг бориши.

Дарснинг бориши

Ўқитувчи фаолияти

Ўқувчилар фаолияти

Ресурслар

1.Ташкилий қисм-тарбиявий минут ўтказилади.

Қирғизистон ҳақида тест берилади.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfyEcpfcS19O7mlnZEmvytjiuPFIK4uH2y9haAZu_OjU2fBJQ/viewform?usp=sf_link

Ўқувчиларни ватанпарварликка ўргатиш.

Ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлиб олинади.

1. Гимн билан дарс бошланади.

2.Ёқимли муҳит яратади.

3 гуруҳга алоҳида тест ўқиб берилади.

Гуруҳларга ном кўядилар.

1.Ўқувчилар гимнни ижро этадилар.

2. Ўқувчилар гуруҳ билан биргаликда жавоб берадилар.

Ўқувчилар ном топадилар.

Ўқувчилар символикалар ҳамда Қирғизистон ҳақида маълумотга эга бўладилар.

Ўзлари яхши кўрган номни қўядилар.

2.Ўтилган мавзу ёддан сўралади


3 гуруҳ бир мисрадан шеърни мазмунини айтиб берадилар

1. Чумоли қандай хашорат?

2. Чумоли орқали қандай образлар кўрсатилган?

Мавзу саволлар билан мустаҳкамланади

1.Ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб берадилар ва ўқийдилар.

2. Ўқувчилар ўз фикрларини айтадилар.

Топишмоқ:

Ўзи кичкина бели қилдай?


Чумоли расми.

3. Янги мавзу:

Ўқувчиларни туз ҳақидаги билимларини билиш

Мевалар расми орқали саволлар берилади

Ўқувчилар саволларни олиб бирма-бир жавоб берадилар.

Типратикан ўйини орқали амалга ошади.

Ҳар бир гуруҳнинг тўплаган упайлари ўрталарида турган идишга солинади. Қайси гуруҳ тўғри жавоб айтса, шу гуруҳ кўп қўзиқорин теради. Ғолиб бўлади. Йиғиб олган қўзиқоринлар бал олиш учун тўпланади.

Луғат бойитиш. Гуруҳларга саволлар берилади.

Сўзларни синоними ва антонимларини нутқда ишлатиш маҳорати.

1. Туз ҳақида нималар биласиз?

2. Туз қаердан келади?

3. Тузни қачон ишлатамиз?

4. Тузнинг фойдаси борми?

5. Зиёничи?

6. Тузни қайси ҳолатда ишлатамиз?

Ўқувчилар саволларга жавоб топиб бир-бирларини фикрини тўлдирадилар.

Ҳар гуруҳдан биттадан ўқувчи чиқиб саволларни типратикан устидан олади?

Саволлар орқали қулпинойлар териб олиб упай тўплайдилар. Ақлга хужум қилинади.

Янги мавзу эълон қилинади. Луғат устида ишланади.

Бугунги мавзуимиз “Туз ҳақида эртак” ўқитувчи темани ифодали ўқиб беради.

Қирол-давлат бошқарувчи.

Бардон-кўза

Намак-шўр

Ўқувчилар мавзуни мустақил бир марта ўқиб чиқадилар. Янги сўзлар билан танишадилар.

Сўз бойликлари ортади.

Ўқувчилар бир мисрадан ўқийдилар.

Сўзларни равон буро, ифодали қилиб ўқиш ривожланти-рилади.

Ўқитувчи ўқувчилар текстни ўқиб чиқишга 2 минут вақт беради. Ўқиб бўлганларидан сўнг бир мисрадан ўқиттирилади. Тушунганларини сўзлаб берилади.

Ўқувчилар текстни ўқиб чиқадилар. Сўнг бир мисрадан ўқийдилар. Ўқиганларини мазмунини шериклари ёки ўзи сўзлаб беради. Камчилигини гуруҳлар тўлдириб боради.

Доскада қийин сўзлар туради. Ўқувчилар ўз тушунганларини эркин баён қила олишади.

Ўқувчилар яхши ва ёмон хислатлар билан танишиб оладилар.

Қиролнинг ижобий ва салбий томонлари ўқувчидан сўралади. Ўқитувчи доскада ёзади.

Ўқувчилар қиролнинг ижобий ва салбий томонларини айтадилар.

Доскадаги схемага ижобий ва салбий образлар ёзилади.

4. Ўқувчиларнинг тушунчаларини текширилади.



Ўқитувчи ўқувчилардан сўрайди: Сизнингча қирол қандай бўлиши керак?

Ўқувчилар қирол ҳақида билганларини айтадилар:

Элга меҳрибон бўлади.

Довюрак қўрқмас жасур бўлади. Ҳаммани қалбига йўл топади.

Ихтиёрий равишда мақоллар сўралади.

Меҳнат ҳақида мақоллар ва тез айтишлар айтилади.

Ўқувчилар билган мақол ва топишмоқларни айтадилар. Баъзиларини маъноси айтилади.

Ўқувчиларни сўз бойлиги ортади.

5. Ўқувчиларни баҳолаш Тўплаган упайлар саналади. Ғолиблар аниқланади.

Саволларга тўғри жавоб берган ўқувчиларга карточкалар бериб борилади.

5-6 карточка тўпласа “5”

3-4 карточка тўпласа “4”

1-2 карточка тўпласа “3”

6. Уйга вазифа

“ Туз ҳақида эртак” шеьрини ёд олиш.

Шеьрини ифодали килиб ёдлаб келади.

ТУЗ ҲАҚИДА ЭРТАК

Яшар эди битта қирол,

Элга эҳсон қилиб тортиқ.

Аммо кумуш олтинлардан,

Қадрларди тузни ортиқ.

Дерди – Кумуш одамларга,

Истаган пайт келмайди кор.

Тузни кўпроқ тўплаш керак,

Дур гавҳарнинг қадри бекор.

Туз ҳаводай зарурлиги

Юртга аён беш қўлдайин.

Бойми ёки камбағалми,

Усиз овқат қилмас тайин.

Қулоқ уқиб, кўз кўрмаган,

Кўп ғаройиб иш бўлди.

Тузни бошқа давлатлардан,

Келтирмоқ ташвиш бўлди.

Халта, хуржун, бордонларга,

Эринмасдан жамлаб қўйди.

От, арава тинмай ташиб,

Омборларга ғамлаб қўйди.

Қари қирол хурсанд бўлиб,

Шароб ичиб турган чоғда,

Жала қуйиб, ёмғир ёғди,

Эҳ, бечора қолди доғда.

Кўзни очиб юмгунчайин

Денгиз томон оқди намак

Кекса қирол йиғлар ўксиб,

Ўзга чора йўқдир, демак.

Жумбоқ эрур ҳаёт тарзи,

Хушнуд этмиш эртак кимни,

Якунлайман шунинг билан

Тузи камроқ эртагимни.