СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Fotokonkurs loyiham

Создан: 13.03.2018 15:19

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қўқон Давлат Педагогика Институти Бошланғич ташкилоти Табиий фандар факультети кенгаши “Фотоконкурс-2018” фото танловини эълон қилади. Фото танлов интитут бошланғич ташкилоти Табиий фанлар факультети кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қўқон шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, олий таълим муассасасида иқтидорли ва серқирра талаба – ёшларни қўллаб қувватлаш, эришаётган ютуқлари ҳамда иқтидорини намоён этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборатдир.

Танловда Қўқон ДПИ талаба – ёшлари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин. Фотосуратлар

  • Пейзаж (институт миқёсида);
  • Менинг курсдошларим;
  • Тасодифий фото;
  • Ноанъанавий селфи номинациялари бўйича ўтказилади.

Фотосуратларда ОТМ талаба - ёшлари ва уларнинг профессор ўқитувчилари акс эттирилган бўлиши мумкин.

Танлов иштирокчилари фотосуратларни Қўқон ДПИ бошланғич ташкилоти Табиий фанлар факультети кенгашининг телеграмм ижтимоий сахифасидаги @fotokonkunrs28 номли манзилга жўнатишлари керак бўлади. Жўнатилган фотосуратлар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қўқон шаҳар кенгаши ҳамда Қўқон ДПИ бошланғич ташкилоти кенгаши томонидан баҳолаб борилади ва энг кўп овоз тўплаган 20 та фотосуратлар асосида жорий йилнинг март ойида www.kspi.uz хамда www.tabiiyfanlar28.zn.uz веб сахифасида «Талабалар хаётидан» номли галерея ташкил этилади. Ушбу суратлар орасидан ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра 4 та номинация ғолиблар аниқлаб олинади ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида қимматбаҳо совғалар ҳамда махсус статуетка билан тақдирланадилар.

Танловга ижодий ишлар 2018-йилнинг 20- февралдан 17- мартга қадар телеграмм ижтимоий сахифасидаги @fotokonkunrs28 номли манзили орқали қабул қилинади. Маълумот учун телефонлар +99891 687-22-23

Лойиҳа ахборот кўмаги www.kspi.uz ва www.tabiiyfanlar28.zn.uz сайтлари.