СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Место работы

Кокандский Государственный Педагогический институт

Обо мне

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институти

Табиий фанлар факультети 

5110300 – Кимё ўқитиш методикаси таълим йўналаши

4-боскич талабаси Алиев Бехзод Бахтиёржон ўғлига

(ижодий) иш рахбари кимё фанлари доктори, профессор

В.У.Хўжаев фикр-мулохазалари

 

Алиев Бехзод Бахтиёржон ўғли биринчи курсданок ўзининг билими, чуқур мустақил фикрлаш доираси кенглиги, дўстларига мехрибонлиги билан барчанинг ҳурматига сазовор бўлди. Унинг илмий - тадқиқот ишига салохияти, барча фанлардан факат аъло ўқиши билан биргаликда, фанларнинг асосларини илмий нуқтаи назардан таҳлил эта олиши, топширилган вазифаларни кичик тадқиқотлар сифатида бажаришида намоён бўлди.

Алиев Бехзод Бахтиёржон ўғли биринчи курсдан “Кимёвий билимларни шакллантиришда замонавий инновацион технологияларидан фойдаланиш” мавзуси устида илмий - тадқиқот ишлари олиб бормоқда. У мазкур мавзунинг муаммолари юзасидан маърузалар билан талабалар илмий анжуманларида, умумий ўрта таълим мактаблари тарғибот ишларида фаол иштирок этмоқда. Унинг маърузалари, унда кўтарилган долзарб масалалар ва уларнинг ўзига хос ечимлари барча тингловчиларда қизиқиш уйғотади.

Б.Алиевнинг ўз илмий-тадқиқот мавзуси бўйича тайёрлаган илмий мақолалари илмий тўпламларда, республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда, халқаро конференцияда чоп эттирилган.

Б.Алиев нафақат ўзининг тиришқоқдиги,  балки аъло ўқиши, фаоллиги ва муомала маданияти билан талабалар ўртасида ажралиб туради. Ҳозирда у - Қўқон Давлат педагогика институти “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Бошланғич ташкилоти” факультет етакчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари ва маърузаларини ўрганишга, Узбекистон Республикасида олиб борилаётган ёшлар сиёсатига бағишланган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган маъруза ва суҳбатлари билан ўз тенгдошлари, талабалари ўртасида катта ҳурмат қозонган.

Унинг маърузалари ёшларда юртимизга садокат, унинг ривожланишига дахлдорлик, ёшларга кўрсатилаётган ғамхурликка шукроналик ҳисларини уйғотишга, мустақиллигимизни асраб авайлашга каратилган. Институтда ўқиш жараёнида Б.Алиев тенгдошлари орасида илми, теран фикрлари, ўринли маслаҳатлари билан ҳурматга сазовор бўлди.

Б.Алиев масъулиятли ва танқидий фикрловчи шахс сифатида, ўз камчиликларини, ўз ўрнида тузатиб боради ва ўз устида доимо ишлайди. Айни пайтда камтар талаба сифатида ўз ўртоқларидан ёрдамини аямайдиган хушмомала, одобли, тарбияли ва тартибли талабадир.

Мен келажакда Б.Алиевнинг мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан ўринли фойдаланиб, давримизнинг энг илғор ёшларидан бўлишига, ўз куч-ғайратини, илми ва салоҳиятини эл-юрт манфаати учун сарфлашига, доимо ақл-идрок ва ташаббускорлик, фидоийлик билан ватанимизга муносиб фарзанд бўлишига ишонаман.

Алиев Бехзод Бахтиёржон ўғлининг билими, иқтидори, жамоатчилиги ва фаоллигини эътиборга олиб Ўзбекистан Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Мард ўғлон” давлат мукофотига тавсия этаман.

Илмий (ижодий) иш рахбари

Кимё фанлари доктори, профессор:                                В.У.Хўжаев

Рейтинг

Баллов: рейтинг4890.6 Место: место8616 (Подробнее)

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!