Педагогика фанини ўқитишда ўйинли технологиялар ўрни
Б.Б Алиев ҚДПИ
Ўйинли технологиялардан таълим - тарбия жараёнларида окилона фойдаланишнинг асосини талабаларни фаоллаштирувчи ва жадаллаштирувчи омиллар ташкил этади, олимлар тадқиқотларига кўра, меҳнат ва ўқиш билан биргаликда мураббий ва талаба фаолиятининг асосий турларидан бири хисобланади.
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарорлаштириш, ўзини Ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади. Ўйинли таълим-тарбия тури ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналтирилган вазиятларда фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади. Масалан, Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди, А.Н. Леонтьев эса ўйинга шахснинг хаёлотдаги амалга ошириб булмайдиган қизикишлари (манфаатлари)ни хаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди.
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши ёшига боғлиқ эмас, лекин хар бир ёшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади.
Ўйинли фаолият муайян функцияларни бажаришга бағишланган бўлади. Улар қуйидагилар:
Тадқиқотчилар ўйин хусусиятларини ишлаб чикканлар ва уларнинг мухим қирралари С.А.Шмаков томонидан ёритилган. У эркин ривожланувчи фаолиятни фарклайди ва бундай фаолият фақат натижа (тадбир) туфайли бахра олиш учун эмас, балки ҳохишларига кўра, фаолият жараёнининг ўзидан бахра олиш учун қўлланилади.
Ўйин ижодийлиги билан ажралиб туради ва у мумкин қадар бой, фаол характерга - ўзининг «ижод майдони»га эга бўлади. Унинг учун хиссий кўтаринкилик хос бўлиб, ўзаро кураш, мусобақалашиш, рақобат шаклларида намоён бўлади. Ўйиннинг ўйин мазмунини акс эттирувчи, уни ривожлантиришнинг мантикий ва вактинча изчиллигини кўзда тутган бевосита тегишли ва унга нисбий алоқадор қоидалари бўлишини кўрсатадилар.
Тадқиқотчилар назарий жиҳатдан ўйинга фаолият, жараён ва ўқитиш услуби сифатида қарайдилар, Ўйин фаолият сифатида мақсадни белгилаб олиш, режалаштириш ва амалга ошириш, натижаларни таҳлил қилишни қамраб олади ва бунда шахс субъект сифатида ўз имкониятларини тўла амалга оширади. Ўйинли фаолиятни мотивациялаш ўйин характерининг мусобақалашиш шартлари, шахснинг ўзини намоён кила олиши, ўз имкониятларини амалга ошириш эхтиёжларини кондиришидан келиб чикади.
Ўйиндан тушунчалар, мавзу ва хатто ўқув предмети бўлимини ўзлаштиришда ўқитиш уеули ва мустакил технология сифатида фойдаланилади. Ўйин билиш ва унинг бир кисми булган кириш, муетахкамлаш, машк, назорат тарзида ташкил этилади.
Ўйинлар турли мақсадларга йўналтирилган бўлиб, дидактик, тарбиявий, фаолиятни ривожлантирувчи ва ижтимоийлаштирувчи мақсадларда қўлланилади. Уларнинг дидактик мақсади билимлар доираси, билиш фаолияти, амалий фаолиятида билим, малака ва кўникмаларни қуллаш, умумтаълим малака ва кўникмаларни ривожлантириш, мехнат кўникмаларини кенгайтиришга қаратилган бўлади.
Ўйиннинг тарбиявий мақсади мустақиллик, иродани тарбиялаш, муайян ёндашувлар, нуқтаи назарлар, маънавий, эстетик ва дунёқарашни шакллантиришдаги хамкорликни, жамоатчилик рухини, жамоага киришиб кета олиш кобилиятини, коммуникативликни тарбиялашга қаратилган бўлади.
Фаолиятни ривожлантирувчи ўйинлар диккат, хотира, нутк, тафаккур, қиёслаш малакаси, солиштириш, ўхшашини топиш, фараз, хаёл, ижодий қобилият, рефлексия, оптимал ечимни топа олиш, ўқув фаолиятини мотивациялашни ривожлантиришга қаратилгандир.
Ижтимоийлашув ўйинлари жамиятнинг меъёрлари ва қадриятларига жалб қилиш, мухит шароитларига куникиш, эҳтиросларни назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш, мулоқотга ўргатиш, психотерапияни назарда тутади.
Педагогикага оид адабиётларда педагогик ўйин деган тушунча мавжуд. Педагогик жараённи ташкил этишнинг бир қатор восита ва усуллари хамда турли шаклдаги педагогик ўйинлар «ўйинли педагогик технологиялар»ни ташкил этади, Педагогик ўйинда таълимнинг педагогик мақсадлари аниқ килиб белгилаб қўйилади. Педагогик ўйинлар асосида талабаларни ўқув фаолиятига йулловчи ўйинли усуллар ва вазиятларни вужудга келтириш ётади. Г.К.Селевко томонидан педагогик ўйинлар таснифи ва уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган.
Педагогик ўйинлар қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:
дидактик мақсад ўйинли вазифа шаклида қўйилади;
ўқув фаолияти ўйин қоидаларига буйсунади;
ўқув материалидан ўйин воситаси сифатида фойдаланилади;
ўқув жараёнига дидактик вазифа ўйинга айлантирилган тарзда мусобақалашиш унсурлари киритилади;
дидактик вазифанинг муваффакиятли бажарилиши ўйин натижалари билан боғланади.
Педагогик ўйинлар фаолият турлари, педагогик жараён характери, ўйин услубияти, соха хусусияти, ўйин мухити бўйича тасниф килинган.
Олий мактаб амалиётида тадбиркорлик ўйинларига алохида ахамиятберилади, улар назарияси умуман бошқа ўйин фаолияти назарияси билан бевосита боғланган бўлади.
А.А.Вербицкий тадбиркорлик ўйинларига ўқитишнинг ишоравий- контекст шакллари сифатида қарайди. Унинг фикрича, тадбиркорлик ўйинларида машқ қилиш фаолияти ва бўлажак касбий фаолият андозаси ёки унинг ўхшаши кайсидир сунъий ва табиий тизим сифатида ўзаро нисбатланади. Шу туфайли тадбиркорлик ўйинлари касбий фаолиятнинг ишоравий андозалари сифатида белгиланади, унинг мазмунига ишора воситалари, яъни табиий тилни хам хисобга олган холда моделлаштириш, тақлид (имитация) ва алоқа ёрдамида берилади,
А.А Вербицкий олий ўқув юртининг вазифасини бундай ўқитишда, яъни талабани бир етакчи фаолият тури (ўқув)дан бошқа (касбий) турига фаолиятнинг предмети, мавзуи, важ-сабаби, мақсади воситаси, усул ва натижаларини мақсадга мувофик йўналтирилган (ўзлаштирилган) холда ўтказишни таъминлаш деб билади.
Тадбиркорлик ўйини Янги технология сифатида мохиятан қуйидагиларни билдиради:
ишлаб чикариш имитацион модели сифатида такдим этилган ўқув материали мазмунининг изчиллиги;
ўйинли ўқув моделида келгусидаги касбий фаолияти таркибий кисмларини яратиш;
ўқув жараёни тарзини билимларга эхтиёжларни туғдириш ва уларни амалда қўллашкинг реал шароитларига яқинлаштириш;
ўйиннинг таълимий ва тарбиявий самарадорлиги йиғиндиси;
ўйинни олиб борувчи ўқитувчининг талабалар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга ўтишини таъминлаши.
А.С. ва Г.Ф, Арбеньевлар тадқиқотларида тадбиркорлик ўйини мутахассиснинг эвристик тафаккурини ривожлантиришнинг самарали методларидан бири сифатида бахоланади. А.Тюков фикрича хар кандай ўйин кай тарзда лойихалаштирилишидан катьий назар, уларнинг хар бири қуйидаги талабларни бажариши лозим:
Ташкилий ўйин аслида тобора такомиллашиб борувчи ўқитишни таъминлаши керак. Шу мақсадда унда фаолият ривожланишининг тўлиқ даврийлиги имитацияси амалга оширилади, яъни кандайдир вазият ечимига бўлган ёндошувдан топилган ечимнинг умумлаштирилган бахоси ўтилади.
А.А. Тюков ўйин даврийлигининг қуйидаги боқсичларини кайд килади:
вазиятни ва муаммолаштиришни тахлил қилиш асносида ўйиннинг асосий сюжет мавзуси бўйича ўйин иштирокчисининг сермахсул мустакил ижодий иши.
амалий гурухдарнинг иш натижаларини умумий танқидий мухокама қилиш;
ўйин жараёни ва иштирокчилар хатти-харакатларини рефлектив таҳлил қилиш;
ечимни ташкил этиш босқичи.
Я.С. Гинзбург ва Н.М. Коряк ўйиннинг қуйидаги ижтимоий-психологик ҳусусиятларини фарқлайди:
гурух характери;
яратувчилик, шартлилик;
рамзийлик, утилитар булмаслик;
белгисизлик (мавхумлик), таркалувчанлик хусусияти.
Тадбиркорлик ўйини тайёрлашнинг ижтимоий-психологик
муаммоларига қўйидагилар киради:
иштирокчиларни танлаш;
ролларни таксимлаш;
ўйин рахбарини ижтимоий-псхологик жихатдан тайёрлаш;
ижтимоий психология бўйича умумназарий билимларни эгаллаш;
назарий билимларни амалда куллай олиш;
шахсий тайёргарлик.
Тадбиркорлик ўйини ижтимоий-педагогик тизим сифатида қуйидаги тайёргарлик босқичларига эга:
Ўқув-билиш вазифаларини муаммоли вазият топшириги шаклида куйиш:
бўлғуси тадбиркорлик ўйинининг мақсадни аниклаб олиш; • муаммоли вазиятни англаб етиш;
Навбатдаги вазифани бажариш учун зарур булган, аввал эгалланган билимлардан фойдаланиш:
талабаларнинг ўқитувчидан ёки адабиётларни тахлил қилиш орқали янги билимларни кабул килиб олиши;
бажарилиши лозим булган иш тўғрисида талабаларга йул- йўриқларни кўрсатиш;
олинган билим, ўзлаштирилган илмий тушунчалар ва ишлаш усулларини умумлаштириш;
ўз-ўзини назорат қилиш;
Тадбиркорлик ўйинларининг шартларини тушунтириш ва вазифасини бажариш учун зарур булган янги амалий билимларнинг ахборотини бериш.
Навбатдага ишни режалаштириш:
уларга аввал маълум булганлар асосида унинг айрим босқичларини бажариш усулларини танлаш;
аввал эгаллатан билимлар асосида тушунтириш ишини олиб бориш ва ўз ижоди учун зарур булган янги усулларни кидириш;
режалаштиришни мустакил назорат қилиш.
Вазифа шартлари, уларнинг бажарилишини тушунтирувчи қоидалар (материаллар)ни урганиш ва тахлил қилиш бўйича мустакил шллар ва тадбиркорлик ўйинларидага ўз мавкеини аниклаш.
Ўзларидаги бор билим, малака ва куникмалар асосида режа бўйича ишларни бажариш:
янги билим ва малакаларни хосил қилиш;
ўз хатти-харакатлари ва уларнинг натижаларини мунтазам назорат қилиш.
кайд килинган камчиликлар ва уларнинг сабабларини бартараф қилиш;
белгиланган режаларни (режа олди ишлари ва режадан ташкари) такомилл аштириш;
якуний натижаларни текшириб куриш ва тахлил қилиш.
Талабалар фаолиятини, уларнинг билими, малакаси, куникмаларини назорат қилиш ва жорий йул-йуриклар бериш.
Талабаларнинг тадбиркорлик ўйинларига тайёрлигини аниклаш мақсадида уларнинг мустакил ишлари натижаларини текшириб куриш.
Ўйинга киришиш. Бу босқичда иш режими аникланади, машгулотнинг бош мақсади шакллантирилади, муаммони куйиш ва вазиятни танлаш асосланади.
Ўтказиш босқичи. У ўйин жараёнидир. Ўйин бошлангач, хеч ким унга аралашмайди ва унинг боришини ўзгартира олмайди. Ўйинни факат уни бошқарувчи тузатиб бориши мумкин.
Тахлил босқичи. Ўйин натижалари мухокама қилинади ва бахоланади. Бу босқичда экспертларнинг фикрлари эшитилади, ўзаро фикр алмашинади, талабалар ўз хатти-харакатлари ва хулосаларини химоя киладилар.
Шундай қилиб, тадбиркорлик ва эвристик ўйинлар бўлғуси мутахассиснинг илмий-ижодий тажрибаларини ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади.
Олий мактаб муаммоларининг тадқиқотчилари қуйидаги тадбиркорлик ва эвристик ўйин турларини фаркдайдилар:
келгусида ишлаш кўтилаётган муассасада фаол ижодий ишловчиларни ва уларни ишлаб чиқишда, аниклаш билан банд бўлган «вазифа тадқиқотчилари»;
ижодий гурухдаги барча иштирокчиларнинг фаоллиги сатхида шу гурухнит ўзига хос катализаторлик вазифасини бажарувчи «фаоллаштирувчилар»;
илмий муаммонинг ечимига ёрдам берадиган йуллар ва бетакрор фикрлар таклиф килувчи «гоя ишлаб чикувчи» талабалар;
гояларнинг тугилишга ва уларнинг бошқа ижодий гурух аъзолари томонидан идрок килинишига ёрдам берадиган «резонатор» (таркатувчи) талабалар;
Юкорида тахлил этилган педогогик ўйинлар хозирги давр етук мутахассис кадрларини тайёрлаб чикаришнинг мухим омили булиб, таълим