СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Сифат анализининг ўқитишда технологик харитадан фойдаланиш.

Категория: Химия

Нажмите, чтобы узнать подробности

СИФАТ АНАЛИЗИНИНГ ЎҚИТИШДА ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАДАН ФОЙДАЛАНИШ

Н.М.Казимова. ҚДПИ  КЎМ кафедраси катта ўқитувчиси

Б.Алиев. ҚДПИ КЎМ йўналиши талабаси

Ҳозирги таълим системасида педагогик мақсаднинг амалга ошиши ва кафолатланган  натижага эришиш ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, услуб, шакл, воситалар, яъни технологияга боғлиқ.

Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсаддан натижага эришиши қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг  асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган бўлиб, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, хуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган технология танланилади. Масалан, натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм ёки тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборот технологияси, турли адабиётлар керак бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва ўқувчиларга боғлиқ.

Шу билан бирга ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур. Бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, энг асосийси, ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак. Шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Хуллас, ўқувчини таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.

Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дрс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчи учун  бўлажак дарсни технологик харитасини тузиб олиш катта аҳамиятга эгадир, чунки дарснинг технологик харитаси ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг хусусиятидан , ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Технологик харитани тузиш осон иш эмас, чунки бунинг учун ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп услуб ва усулларни билиши керак. Ҳар бир дарснинг ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган технологик харитасига боғлиқ.

Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда анқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик хаританинг тузилиши ўқитувчини дарсни кенгайтирилган конспектини ёзишдан холис этади, чунки бундай харитада дарс жараёнининг ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг барча қирралари ўз аксини топади.

Ўқитувчи ўқитилаётган фанининг ҳар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузган технологик харитаси, унга фанни яхлит ҳолда тасаввур этиб ўқув жараёнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришилаётган натижасини кўра  олишига ёрдам беради. Айниқса, технологик хаританинг ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг мрказига олиб чиқишга ва бу билан ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имконият беради.

Ўқув жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий услубларнинг қўлланилиши, ўқувчиларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндашиш, маъсулиятни ҳис қилиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга ва  ўзи танланган касбига бўлган қизиқишларини, шунингдек педагогга нисбатан ҳурматини кучайтиради.

Просмотр содержимого документа
«Сифат анализининг ўқитишда технологик харитадан фойдаланиш.»

СИФАТ АНАЛИЗИНИНГ ЎҚИТИШДА ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАДАН ФОЙДАЛАНИШ.