© 2020 164
СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ
Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно
Скидки до 50 % на комплекты
только до
Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой
Организационный момент
Проверка знаний
Объяснение материала
Закрепление изученного
Итоги урока
Чет тилини ўрганишда аудо воситалардан фойдаланиш аҳамияти
Бугунги тезкор ривожланаётган замонда чет тилини билиш давр талабига айланмоқда. Хусусан Ўзбекистонда ҳам чет тилларни ўргатиш бўйича ҳам бурмунча ишлар амалга оширилмоқда. Хозирги кунда мамлакатимиз мактабларида ёшларимиз инглиз, немис, франсуз, испан, япон ва бошқа турли тилларини ўрганишмоқда. Чет тилини ўрганишда фақат мактаб дарсликлари билан чекланиб қолиш, бу тил ўрганиш жараёнини мураккаблаштиради. Шу сабаб тилни ўрганишда китоблар ва дарсликлардан ташқари бошқа усуллардан фойдаланиш ҳам тавсия этилади. Жумладан тил ўрганишда аудио ва видео воситаларидан фойдаланиш муҳим омил ҳисобланади. Она қорнидаёқ инсоннинг эшитиш аъзолари шаклланган бўлиб, ташқи муҳитдан ахборот ола бошлайди. Дунёга келгач у дунёни албатта кўриш ва эшитиш орқали англай бошлайди. Эшитиш орқали секин аста унда тил ривожлана бошлайди ва шу тариқа ўз она тилини ўрганади. Шу сабабдан ҳам тил ўрганишда аудио ва видео воситалар жуда муҳим омил ҳисобланади. Энг аввало аудио ёки видео файлларни инсон ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда танлаши керак. Танланган материал зерикарли бўлмаслиги лозим. Ушбу воситаларда исталган вақтда ва жойда шуғуланиш мумкин ва кўп куч ва зўриқиш талаб қилмайди. Қуйида тилни ўрганишда қандай аудио ва видео воситалардан фойдаланиш мумкинлигини кўриш мумкин.
Қўшиқлар орқали.
Қўшиқлар тил ўрганишда самарали усул ҳисобланади. Чунки қўшиқни эшитиб бевосита унга жўр бўламиз ва янги сўзларни ўзлаштира бошлаймиз. Агар сизга бирор бир композиция ёқса унинг матнига эътибор беринг ва сўзларини ўрганинг. Акс ҳолда ўрганилаётган сўзларни нотўғри ўрганиб қўйиш мумкин. Мусиқа тенглаётганда шуни унутмангки, хонанда куйлаётгани яхши чиқиши учун айрим унли товушларини чўзиб ёки ютиб бориши, қофия учун сўзлардаги урғуларни ўзгартириши ва хатто грамматик қоидаларини ҳам бузиши мумкин.
Аудио китоблар
Аудио китоблар тинглашнинг самарали усули ҳисобланади. Профессионал диктор томонидан ўқилган китоб сизни нафақат қизиқарли ҳикоя билан, балки чет тилида сўзлашадиган нутқ билан ҳам таништиради, шунингдек, сўзларнинг талаффузи билан ҳам таништиради.
Кўпчиликка аудиокитоб кўп вақтни талаб қилгандай туюлади, аммо сиз қоғоз нусхасини ўқишдан кўра тезроқ тинглайсиз. Шу билан бирга, сиз нафақат бадиий адабиётни, балки профессионални ҳам тинглашингиз мумкин.
Филмлар, мултфилмлар ва сериаллар
Филмлар, мултфилмлар ва сериаллар амалдаги тилнинг ишончли манбаидир. Севимли актёрларнинг гапларини тинглашингиз ва уларнинг нутқига тақлид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, улар хатосиз гапираётганларига амин бўласиз, чунки сценарий олдиндан ёзилган ва синовдан ўтган.
Ижтимоий тармоқдаги кичик видеолар
Видеоларнинг афзаллиги шундаки, уларда ҳақиқий одамлар ўзларининг тажрибалари, кўникмалари билан ўртоқлашади, ҳазил ёки ҳаёт воқеаларини айтиб беришади ёки турли тавсия ва маслаҳатлар беришади.
Видеолар турли мавзуларни ёритади. Уларнинг ўлчамлари ҳам турлича бўлади. Ўзингизга мосини танлашигиз мукин бўлади. Ва бу сизни зериктириб қўймайди ва тинглаб томоша қилаётган лавҳангиз орқали ифодаланаётган матн ҳақида тушунча пайдо қилади.
Янгиликлар
Янгиликлар ҳаётнинг кўплаб йўналишларини қамраб олади. Ижтимоий тармоқлардаги ёки YouTubeдаги ўзингизни қизиқтирган каналларга обуна бўлсангиз кифоя ва сиз доимо янги материаллар билан таъминланасиз. Янгилик роликлари сизга бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи одамлар нима хақида ўйлашларини, уларнинг менталитетини яқиндан ўрганиш билан таъминлайди.
Янгилик ва хабарларни тинглаш бироз қийинчилик юзага келтириш мумкин чунки бундай видеоларда тез гапирилади. Шу сабаб ҳеч бўлмаганда ўрта маълумотга эга бўлган янгилик дастурларини томоша қилиш тавсия этилади. Хабарларда турли хил луғат ва грамматикадан фойдаланилади. Ва бу сизда вақт ўтиши билан кўникма ҳосил қилади.
Онлайн радио.
Онлайн радио тинглаш қобилиятини оширишни истаганлар учун жуда мос келади. Дикторлар аниқ ва тўғри товушлар билан гапиришади, аммо етарлича тез равишда. Бу эса эшитиш компетенцияларини ривожлантиради ва эшитиб тушуниш қобилятларини шакллантиради.
Тилни мукаммал ўрганмоқчи бўлсангиз шунчаки мусиқа, радио ёки аудио тенгланг, филм томоша қилинг, янгиликларни кузатинг. Ушбу усуллар дарҳол аниқ ижобий натижаларни бермаслиги мумкин. Аммо сиз ўз устингизда ишлашда давом этинг ва вақт ўтиш билан албатта кўзлаган ниятингизга эришасиз. Агар сиз бирон бир аудиони мунтазам равишда тингласангиз, бу сиздаги эшитиш компетенцияларни ва тинглаш қобилиятингизни ривожлантирмай қолмайди.
Аудио ва видеолар орқали тилни ўрганиш бу вақтни фойда ва завқ билан ўтказишнинг энг яхши усули. Умид қиламизки, ушбу мақола "шахсий" материалларингизни ва улар билан ишлашнинг тўғри усулини топишга ёрдам беради. Аммо тилни фақат аудио ва видео орқали ўргана олмаслигингизни унутманг, шунинг учун қўшимча воситалардан ҳам фойдаланинг.
Каттақўрғон туман 39-мактаб
немис тили фани ўқитувчиси
Каддиров Эркин
© 2020 164