СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Алишер Навои (1441-1501)

Нажмите, чтобы узнать подробности

Алише́р Навои́ (узб. Alisher Navoiyуйг. Әлшир Нава’и/ئەلشىر ناۋائىперс. علیشیر نوایی‎;) (Низомидди́н Мир Алише́р) (9 февраля 1441Герат — 3 января 1501, там же) — тюркский поэтсуфий, государственный деятель тимуридского Хорасана.

Главные произведения создал под псевдонимом Навои (мелодичный) на литературном чагатайском языке, на развитие которого оказал заметное влияние; под псевдонимом Фани (бренный) писал на персидском. Его творчество дало мощный стимул развитию литературы на тюркских языках, в особенности чагатайской и воспринявшей её традиции литературы на узбекском и уйгурском языках.

Венгерский востоковед, путешественник, Арминий Вамбери в 1863 году побывавший в Средней Азии, писал об Алишере Навои: «величайший узбекский поэт Навои известен всем и каждому»

Просмотр содержимого документа
«Алишер Навои (1441-1501)»

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ   АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИЖОДИЙ МЕРОСИ Тошкент - 2019

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИЖОДИЙ МЕРОСИ

Тошкент - 2019

Мир Алишер Навоий  1441-1501

Мир Алишер Навоий 1441-1501

Алишер Навоий (1441 йил 9 февраль-1501 йил 3 январь) улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, Шарқда “Низоми миллати ва д-дин

Алишер Навоий (1441 йил 9 февраль-1501 йил 3 январь) улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, Шарқда “Низоми миллати ва д-дин" (Дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади. Али Яздий назарига тушган, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонган. Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад каби устозлардан таълим олган, Абдураҳмон Жомий билан ижодий ҳамкорликда бўлган.

Кўргали ҳуснунгни зору… Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санга,   Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдим санга?!    Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,   Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдим санга.    Мен қачон дедим вафо қилғил манга, зулм айладинг,   Сен қачон дединг, фидо бўлғил манго, бўлдим санга!    Қай парипайкарға, дерсен, телба бўлдинг бу сифат,   Эй парипайкар, не қилсанг қил манго, бўлдим санга!    Эй кўнгул, тарки насиҳат айладим — аввора бўл,   Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдим санга!    Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдир мудом,   Соқиё, то тарки жоҳ айлаб, гадо бўлдим санга.    Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,   То Навоийдек асиру бенаво бўлдим санга..

Кўргали ҳуснунгни зору…

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санга,  Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдим санга?!  Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,  Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдим санга.  Мен қачон дедим вафо қилғил манга, зулм айладинг,  Сен қачон дединг, фидо бўлғил манго, бўлдим санга!  Қай парипайкарға, дерсен, телба бўлдинг бу сифат,  Эй парипайкар, не қилсанг қил манго, бўлдим санга!  Эй кўнгул, тарки насиҳат айладим — аввора бўл,  Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдим санга!  Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдир мудом,  Соқиё, то тарки жоҳ айлаб, гадо бўлдим санга.  Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,  То Навоийдек асиру бенаво бўлдим санга..

 Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси

Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси "Хамса" асари (1483-85)дир, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлик "Хамса" яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. Ушбу тўпламни Низомий Ганжавийнинг "Панж Ганж" ("Беш хазина") асарига ҳавас сифатида ёзилганлигини ўқувчиларга англатмоқ мақсадида "Хамса"нинг кириш кисмида:“Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Низомий панжасиға панжа урмоқ“, дея таъкид этади. "Хамса" таркибига "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр", "Садди Искандарий" каби достонлар киради.

  Асарнинг 7-боб “Ҳазрати шайху-л-исломий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий” мадҳидадир. Алишер Навоий Низомий ва Деҳлавийни иккита филга ўхшатгани ҳолда, Жомийни юз филга ўхшатади. Сўз ўйини воситасида уни  ХI-ХII асрларда яшаган машҳур сўфий Зиндапили Жомийга қиёслайди, “фано тимсоли”, “жаҳони бегарон” (чексиз жаҳон), “олами кубро” (улуғ олам) деб атайди. Боб Жомий қўлидан бир жом ичиш умиди билан якунланади:   Кетургил, соқий ул  жоми киромий  Ки, тутсун риндлар сархайли Жомий.  Чу пири дайр май қилди ҳавола,  Ичармен гар эрур гардун пиёла. 

Асарнинг 7-боб “Ҳазрати шайху-л-исломий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий” мадҳидадир. Алишер Навоий Низомий ва Деҳлавийни иккита филга ўхшатгани ҳолда, Жомийни юз филга ўхшатади. Сўз ўйини воситасида уни  ХI-ХII асрларда яшаган машҳур сўфий Зиндапили Жомийга қиёслайди, “фано тимсоли”, “жаҳони бегарон” (чексиз жаҳон), “олами кубро” (улуғ олам) деб атайди. Боб Жомий қўлидан бир жом ичиш умиди билан якунланади:

Кетургил, соқий ул  жоми киромий Ки, тутсун риндлар сархайли Жомий. Чу пири дайр май қилди ҳавола, Ичармен гар эрур гардун пиёла. 

Тасаввуфий асарлари   Навоийнинг тасаввуфий қарашлари деярли барча асарларининг руҳига сингиган бўлса-да, махсус

Тасаввуфий асарлари Навоийнинг тасаввуфий қарашлари деярли барча асарларининг руҳига сингиган бўлса-да, махсус "Лисон ут-тайр" достони(1499)да, "Насойим ул-муҳаббат" (1495-96)да, "Тарихи анбиё ва ҳукамо"(1485-8), "Арбаъин", "Муножот" сингари асарларида акс этган. "Лисон ут-тайр"да борлиқ ва илоҳиёт ҳақидаги қарашларини, инсон, табиат ва ҳаёт ҳакидаги фикрларини қушлар тили ва саргузаштлари орқали баён қилган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Навоий асарларини диний ва сўфийлик жиҳатидан ўрганиш кенгайди, улар объектив ва илмий баҳосини олмокда. "Арбаъин", "Муножот" каби асарлари чоп этилди.

Насрий асарлари   Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлокий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир.

Насрий асарлари Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлокий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир."Маҳбуб ул-қулуб"(1500-1501) Навоийнинг сўнгги йирик асари бўлиб, унда улуғ мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, тўплаган бой тажрибаси ўз юқори даражасида аксини топган. Уч қисмдан иборат бу асарда "Сориун-носнинг афъол ва аҳволининг кайфияти" (1), ахлокий муаммолар (2), "мутафаррика фавойид ва амсол сурати" (3) масалалари ифодаланган. "Хамсатул-мутаҳаййирин"("Беш ҳайрат",1494) асарида устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, тариқати, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилади.

“ Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер

“ Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер" (1488-89), “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад"(1493) асарлари манокиб-ҳолот йўналишида бўлиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган. "Муншаот" (1498-1499) Навоийнинг мактублари тўплами (жами 88 та хат) бўлиб, улар соғинчлик хатлари, Наврўз табриклари, таъзияномалар, сиёсий ўгитлар, сулҳномалар ва бошқа йўналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро, Бадиуззамон ва бошқа тарихий шахсларга битилган.

Араб ва форс тилларидаги асарлари

Алишер Навоий форс тилида ёзган шеърлари асосида "Девони Фоний" тузилган бўлиб, унинг мукаддимасида "Ситтаи зарурия" ("Олти зарурат") ва "Фусули арбаа" ("Тўрт фасл") форсий қасидалари мажмуалари берилган. "Ситтаи зарурия" тўпламидаги қасидалар "Руҳул-қудс"("Муқаддас руҳ"), "Айнул-ҳаёт" (“Ҳаёт чашмаси"), "Туҳфатул-афкор" ("Фикрлар туҳфаси"), "Кутул-қулуб" (“Қалблар ғизоси"), "Минҳожун-нажот"(“Қутилиш йўли"), "Насимул-хулд" ("Жаннат насими") каби номлар билан аталади. Улар Хоқоний, Деҳлавий, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий асарлари руҳида, уларга фалсафий-мантиқий жавоб тарзида ёзилган. "Фусули арбаа"да Султон Ҳусайн Бойқаро мадҳидан сўнг "Баҳор", "Саратон", "Хазон"("Куз") ва "Дай" ("Киш") васфидан иборат. Муаммо жанри коидаларига бағишланган "Муфрадот" (1485) форс тилидаги илмий асарида мумтоз шеъриятдаги бу жанрни назарий жиҳатдан асослади. Муаммо ва уни ифодаланган жанрлар рубоий, қитъа, туюқ, айрим ҳолларда ғазал муносабатини англатди. Муаммоларни ечиш усулларини ўргатиш баробарида 121 та мисол келтирди. Навоийнинг араб тилида "Сабъатул-абхур" ("Етти денгиз") номли диний-тасаввуфий руҳда луғат характеридаги асар ёзгани маълум. Бироқ бу асар нашр этилиб, етарли даражада ўрганилмаган.

 Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт бўлмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тўртинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Эрон, еттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Асар Фахрий Ҳиротий(1521-22), Муҳаммад Казвиний(1522-23), Шоҳ Али Абдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима килинган. Навоий

Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт бўлмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тўртинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Эрон, еттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Асар Фахрий Ҳиротий(1521-22), Муҳаммад Казвиний(1522-23), Шоҳ Али Абдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима килинган. Навоий "Муҳокаматул-луғатайн" асарини ўз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусусиятлари билан қиёслашга бағишлади. Жонли халқ тилида қўлланилган кўплаб сўзларни асарга киритиб, адабий тилда қўлланилишига сабабчи бўлди.

Илмий-филологик мероси "Мажолисун-нафоис" (1490-91; 1497-98) тазкираси турк тилидаги ёзилган дастлабки тазкира бўлиб, унда шоир саккиз мажлис доирасида 459 шоир ва адиб ҳақида маълумот берган.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Эътиборингиз учун раҳмат!