Просмотр содержимого документа
«Физика Атом -модели»
Мавзу : Атом ядросининг модели. Резерфорд тажрибаси. Борнинг квант постулатлари .
Эрнест Эрнест Резерфорд (1871-1937)
Инглиз физиги. Ядро физикасининг асосчиси. Унинг илмий изланишлари радиоактивликка, атом ва ядро физикасига бағишланган.
Э. Резерфорд
Резерфорд - зарралар оқимини олтиндан ясалган юпқа фольга орқали ўтишини текширган.
- зарра бутунлай ионлашган гелий атомидир. Заряди мусбат. Массаси электроннинг массасидан 8000 марта катта. Тарқалиш тезлиги 20000 км/секунд.
Резерфорд тажрибасининг схемаси
Резерфорд тажрибасини схемаси
- зарралар фольга орқали ўтиб ўзларини бошланғич йўналишини сақлаганини ёки ўта кичик буракка оғганини кўрсатган. Баъзилари 135°- 150° тартибда катта бурчакларга оғган.
Резерфорд - атомнинг барча мусбат зарядлари ядрога- тўпланган, электрон эса ядро атрофида айланма ҳаракатда бўлади деган хулосага келган. Бу атомнинг планетар модели деб аталади .
Ядронинг чизиқли ўлчами 10 -15 – 10 -14 м Атомнинг чизиқли ўлчами 10 -10 м.
Ядродаги протонлар сони электронлар сонига тенг бўлиб, даврий системадаги элементнинг тартиб рақами Z га мос келади. Ядродаги нейтронлар сони N ҳарфи билан белгиланади.
Нильс Бор (1885-1962)
Атомнинг планетар моделини мавжудлик фактини, турғунлигини даниялик физик Нильс Бор постулатлар асосида тушунтириб берган.
Нильс Бор
1- постулат. Атомлар (шунингдек атом системалари), уларнинг таркибига кирган электронларнинг ҳаракатда бўлишига қарамасдан узоқ вақтгача маълум стационар ҳолатдагина бўла олади ва улар энергия ютмайди ва чиқармайди.
2-постулат. Бир стационар ҳолатдан иккинчисига ўтган атомлар ёруғлик квантлари кўринишида ҳолатлар энергияларининг айирмасига тенг энергия чиқаради ва ютади.
Атомнинг биринчи модели инглиз физиги Ж. Томсон тамонидан таклиф қилинган .
Ж. Томсон